ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Бир неча йиллар илгари шов-шувли томошалари билан миллионлар тилига тушган “Миллион” гуруҳи яна саҳнага қайтмоқда.
Бу ҳақда жамоа етакчиларидан бири Даврон Кабулов ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасида эълон қилди.
“Кутганмидингиз? Биз келяпмиз. Синов берганига, ечими билан берганига Аллоҳга беҳисоб шукр! Соғинчингизга муносиб бўлишга қўлдан келганича ҳаракат қиламиз) Биз роппа-роса 2,5 йил кутган концерт” дейилади унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Саҳифада илова қилинган суратда 15-18 сентябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида гуруҳнинг концерти бўлиб ўтиши кўрсатилган.