ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Рио-де-Жанейродаги беллашувларда 200 метр масофага югуришда ғалабага эришган Усэйн Болт саккизинчи марта Олимпиада чемпиони бўлди. Эндиликда ямайкалик супер чопағон Рио Олимпиадасидан кейин у спорт афсоналари – боксчи Муҳаммад Али ва футболчи Пелелар билан бир қаторда туришига умид қилмоқда.
"Менга яна бирор нарсани исботлашнинг ҳожати йўқ. Буюк эканлигимни дунёга исботлашим учун яна нима қилишим керак? Мен Муҳаммад Али ва Пеле билан бир қаторда туриш учун буюк спортчилардан бири бўлишга ҳаракат қиляпман. Умид қиламанки, Олимпиададан сўнг мен улар билан бир қаторда бўламан", — дея Болтнинг сўзларидан иқтибос келтиради Олимпия янгиликлар хизмати.
Финалда Болт 200 метр масофани 19,78 сонияда босиб ўтди. Иккинчи ўринни канадалик Андре де Грассе — 20,02 сония, учинчи ўринни француз Кристоф Лемэтр — 20,12 сония кўрсаткич билан эгаллади.
21 август куни 30 ёшни қарши оладиган “Чақмоқ” лақабли ямайкалик бу спортчи қисқа масофага югуриш бўйича 11 марта жаҳон чемпиони, 10га яқин рекордлар соҳибидир.