Рио янгиликлари: навбатдаги бронза ва финалга йўлланма

© REUTERS / /Peter CziborraУзбекский боксер Бектемир Меликузиев на Олимпиаде в Рио
Узбекский боксер Бектемир Меликузиев на Олимпиаде в Рио - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кеча бўлиб ўтган беллашувларда Ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев финалга йўлланма олди, Муроджон Аҳмадалиев эса бронза медали совриндори бўлди.

ТОШКЕНТ, 18 авг – Sputnik. Ўзбекистон боксчилари Риода ўз ғалабалари билан мухлисларни қувонтиришни давом эттирмоқда, Миллий Олимпия қўмитаси хабарига асосан. 

75 кг вазн тоифасида Бектемир Мелиқўзиев ярим финалда мексикалик Мисаэл Родригесни 3:0 ҳисобида енгиб, финалга чиқди. 20 август куни бўлиб ўтадиган финал жангида Бектемир Кубалик  Арлен Лопесга қарши рингга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев 2015 йили Доҳа ўтказилган жаҳон чемпионати финалида айнан Арлен Лопес билан рингга чиққан ва ўшанда Куба вакили ғолиб бўлган эди. Бу сафар Бектемирга омад  кулиб боқади деб умид қиламиз.

56 кг бўлган вазн тоифасида Ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев ва кубалик Робейси Рамирес орасида бўлиб ўтган ярим финал жангида кубалик спортчи ғолиб чиқди, Муроджон Аҳмадалиев эса бронза медали соҳиби бўлди. Эслатиб ўтамиз Рамирес дунёда етакчи спортчилардан бири ҳисобланади, у 2012 йилги Олимпия ўйинлари ғолиби. Муроджонга эса, келажакдаги мусобақаларда омадлар тилаб қоламиз.

Шундай қилиб Риода ўзбекистонлик боксчилар иштирокида камида яна уч жанг ўтказиши керак.

19 август куни 52 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров венесуэлалик боксчига қарши рингга чиқса, 64 кг. вазнда Фазлиддин Ғоипназаров россиялик Виталий Дунайцев билан финал йўлланмаси учун куч синашади.

20 августа эса, юқорида айтиб ўтганимиздек, Бектемир Мелиқўзиев кубалик Лопесга қарши финал жангида иштирок этади.

Шундай қилиб, бугунги кунга қадар Ўзбекистон спортчилари Олимпия ўйинларида 8 медал соҳиблари бўлишди:  икки "олтин", бир "кумуш" ва беш “бронза” медали.

Янгиликлар лентаси
0