ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти Москва вилоятида ЙПХ постига қилинган ҳужум учун жавобгарликни ўз бўйнига олди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Рейтер хабарига асосланиб.
Рейтер агентлиги ушбу маълумотни экстремистик манбаалардан олгани хабар қилинмоқда. Манбаада айтилишига кўра, Россия полицияси ходимларига ҳужум уюштирган шахслар ИД тарафдорлари бўлишган.
Эслатиб ўтамиз, 17 август куни соат 14:20да Москва вилояти Балашиха тумани ҳудудидаги Шелково шоссесида жойлашган ЙПХ постига болта ва совуқ қурол билан қуролланган икки номаълум шахс ҳужум қилган эди. Икки нафар полиция ходими оғир жароҳат олган, ҳужум уюштирганлар эса йўқ қилинган эди. Кейинчалик маълум бўлишича ҳужум уюштирганлар Кавказлик фуқаролар бўлган.