ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик ёш картингчилар Наманганда бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги финалида қатнашишди, деб хабар қилмоқда "Новости Узбекистан" саҳифаси.
Мусобақада пойтахтдаги “Бектемир” ўқув спорт-техника клуби вакиллари Камолиддин Нажмиддинов ва Вячеслав Шипков ғолиб чиқишди. Пойгачилар ўз синфида ғолиб чиқишди.
© Новости УзбекистанаНаманганда картинг кубоги финал мусобақалари
Наманганда картинг кубоги финал мусобақалари
Мусобақада Тошкент вилояти бирлашган техник мактаби тарбияланувчилари Даниил Беляков, Гулистонлик Иван Барышев, Наманганлик Адхам Эгамбердиев, Иброҳим Тўйчиев ва Андижонлик Исломбек Исмоиловлар ҳам жуда кучли кураш намойиш қилишди.
Умумий баллар ҳисоби бўйича ғолиб, Тошкентнинг “Бектемир” клуби вакиллари бўлиб чиқди. Наманганлик спортчилар иккинчи ўринни эгаллашди, Тошкент вилояти бирлашган техник мактаби жамоаси эса – учинчи ўринни.
© Новости УзбекистанаНаманганда картинг кубоги финал мусобақалари
Наманганда картинг кубоги финал мусобақалари
Мусобақаларда Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳри вакилларидан ташқари Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент, Фарғона, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари вакиллари ҳам иштирок этишди.