ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Nexia автомобилининг янги модели биринчи харидорлар қўлига топширилди, деб хабар қилмоқда GM Uzbekistan ўзининг facebookдаги саҳифасида.
Driver's Village дилер марказида, янги автомобиллар тантанали равишда харидорларга топширилган. Ундан ташқари харидорлар GM Uzbekistan расмий дилеридан қўшимча совғалар ҳам олишган.
Эслатиб ўтамиз, Nexia автомобилининг янги модели бутун Ўзбекистон бўйлаб 8 августдан сотила бошланган эди.