Йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдаларга жарима миқдори белгиланмоқда

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишДунё шаҳарлари, Брюгге
Дунё шаҳарлари, Брюгге - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни дамда киритилаётган жарималар миқдори Олий Мажлиснинг қонунчилик палатасида муҳокама қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси депутатлари Маъмурий қонунбузарликлар кодексига Йўл ҳаракати қоидаларига пиёдалар томонидан амалга оширилган қоидабузарликлар учун жарималар миқдорини белгиламоқда.

Маълумотларга кўра, ушбу жарималар пиёдалар автомобил йўлдан ўтиш вақтида уяли алоқа воситалари, аудио-видео аппаратлардан фойдалангани, китоб ёки газета-журнал ўқигани учун қўлланилиши мумкин.

 

Ундан ташқари мотоцикл ҳайдовчилари шлем ёки нур қайтарувчи нимча киймасдан ҳайдаган ҳолларида ҳам қўлланиладиган жарималар миқдори белгиланмоқда.   

“Ўтказлган кузатувлар натижасида, кўпчилик аҳоли, айниқса ёш авлод вакиллари автомобил йўлларидан ўтиш вақтида телефон, компьютер, аудио-видео техникадан фойдаланиш ҳоллари одатий ҳол бўлмоқда. Бу эса йўл ҳаракати хавфсизлигига ва аҳоли ҳаёти ва соғлиғига жиддий хавф солмоқда”, — дейди Халқ-демокартик партияси вакили Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Алия Юнусова.

“2014 йилда пиёдалар иштирокида содир бўлган 506 ЙТҲда пиёдаларнинг ўзи айбдор деб топилган. Бунинг оқибатида 100дан ортиқ киши қурбон бўлган, 431 киши жароҳатланган. Шунга ўхшаш вазият 2015 йилда ҳам такрорланган”, — дейди депутат.

Киритиладиган жарималар миқдори ҳозирча аниқ эмас.

 

Янгиликлар лентаси
0