Туркияда теракт юз берди: уч киши ҳалок бўлган, 70 нафардан зиёди жароҳатланган

© REUTERS/Umit BektasТуркияда теракт содир этилди
Туркияда теракт содир этилди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркиянинг Эрон билан чегарадош ҳудудида жойлашган полиция бўлинмаси яқинида портловчи моддаларга тўла автомобил портлатилди. Туркия расмийлари фикрига кўра, теракт Қурдистон Ишчи партияси аъзолари томонидан амалга оширилган.

ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Туркия шарқий қисмида жойлашган Ван вилоятида рўй берган кучли портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 70 нафардан зиёди жароҳаитланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Куни Туркиянинг Эрон билан чегарадош қисмида кеча портловчи моддаларга тўлдирилган автомобил портлатилган.

Ҳужум объекти сифатида полиция бўлинмаси олинганлиги айтилмоқда.

"71 нафар жароҳатланганлар орасида уч кишининг аҳволи жуда оғир, яраланганларнинг 17 нафари полиция ходимларидир", — деб хабар қилган Ван вилояти "Адолат ва тараққиёт партияси" раҳбари Зоҳир Сўғонд. Унинг сўзларидан Анадолу агентлиги иқтибос келтирган. Мансабдорнинг сўзларига кўра, портлаш оқибатида бир болакай ҳалок бўлган.

Туркия расмийлари фикрига кўра, теракт Қурдистон Ишчи партияси аъзолари томонидан амалга оширилган.

Қурдистон Ишчилар Партияси(ҚИП) — асосий мақсади қурдлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва Туркияда қурд автономиясини ташкил қилиш даъвоси билан чиқаётган партиядир. Анқара ва Вашингтон партияни террорчи ташкилот деб билади. Партия раҳбари Абдуллоҳ Ўжалан 1999 йилдан буён умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда.

Янгиликлар лентаси
0