ТИВда Франция элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

© Шахриёр ТургунбоевФранциянинг Узбекистондаги элчиси Жак-Анри Эльс
Франциянинг Узбекистондаги элчиси Жак-Анри Эльс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазири Абдулазиз Камилов Франция республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жак-Анри Элсни қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Бугун Ўзбекистон ТИВида Франция элчиси билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда турли даража ва шаклдаги Ўзбекистон-Франция мулоқотининг натижали хусусияти  қайд этилди ва мунтазам парламентлараро алмашувлар ва икки давлат ТИВлари орасидаги маслаҳатлар — бунга миссол экани айтиб ўтилди.

Элчининг ваколати тугаши мунособати билан, унга Ўзбекистон ва Франция мунособатларига қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилди ва янги тайинланган жойида муваффақиятлар тилаги билдирилди.

 

Янгиликлар лентаси
0