Миробод тумани ҳокими академик Пугаченкова оиласига шахсан ёрдам беришни ваъда қилди

© Новости УзбекистанаГ.А. Пугаченковой уйига тиркаб қурилаётган иншоот
Г.А. Пугаченковой уйига тиркаб қурилаётган иншоот - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳиндистон фуқароси Сингх академик Г.А. Пугаченкова қариндошлари яшаётган уйи ёнида улкан бино қуриб, қўшниларга хавф солмоқда. Бундан олдин турли муассасаларга қилнган мурожаатлар фойда бермаган.

ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Пойтахтнинг Миробод  тумани ҳокими Шарофиддин Қодиров матбуот анжуманида ҳуқуқлари бузилаётган академик Галина Пугаченкованинг қариндошларига шахсан эътибор ва ёрдам беришга ваъда берди, деб ёзади "Новости Узбекистана" нашри.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтнинг Миробод туманида акадеимк Пугаченкованинг уйига тиркалиб бир неча қаватли уй қурилмоқда. Аслида, янги уй эски уйнинг бир қисми бўлиб, қўшнилиарнинг розилигисиз унинг иккинчи қисмини ўзгартириш қонун томонидан таъқиқланган.

Археолог-олимнинг ўғли Ростислав Сосновский ва унинг турмуш ўртоғи Елена Культиасова янги уй қурилишига ҳеч қандай рухсатнома бермаган. Ундан ташқари, уларнинг бир қаватли уйи,  унинг ёнида қурилаётган бир неча қаватли уй оғирлигидан зарар кўрмоқда. Уйда яшайдиганлар турли муаассасаларга мурожаат қилишганига қарамасдан, натижа бўлмаган.

Янги уй эгаси, Ҳиндистон фуқароси жаноб Сингх  учун ҳеч қандай рухсатнома керак эмасга ўхшайди, деб ёзади нашр. У ҳеч нимани писанд қилмасдан ўз мақсадга ҳаракат қилмоқда. Аллақандай йўллар бирлан қуришга рухсатнома олишга ҳам муваффақ бўлган, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу кичик уйда археолог олим Г.А. Пугаченкованинг Ўзбекистон тарихига бағишланган 300 томлик асарлар архиви сақланмоқда.

Археолог-олим қариндошлари, ушбу можарога туман ҳокими, ваниҳоят, нуқта қўйишидан катта умид қилишмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0