ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Риода бўлиб ўтаётган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг 11 кунида Ўзбекистонлик икки нафар боксчи ярим финал га чиқди, деб ёзади Ўзбекистон Олимпия қўмитасининг матбуот хизмати.
64 кг вазн тоифасида Фазлиддин Ғоипназаров АҚШлик Гари Рассел устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, бронза медалини нақд қилиб қўйди.
56 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев аргентиналик Альберто Меллианани биринчи раунднинг 2:32 дақиқасида мағлуб қилиб ярим финалга йўл олди.
91 кг дан юқори бўлган вазн тоифасида чорак финалда британиялик Джо Джойсга қарши рингга чиққан Баҳодир Жалолов 3:0 ҳисобда, ютқизди.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳобиддин Зоиров (52 кг) чорак финалга, Муроджон Аҳмадалиев, Фазлиддин Ғоипназаров ва Бектемир Мелиқўзиев (-75 кг) ярим финалга, Шаҳрам Гиясов (-69 кг) эса финалга етиб келишган.
Спортнинг бошқа турларига келсак, 1000 метр масофада каноэда эшкак эшиш мусобақаларида иштирок этаётган Герасим Кочнев 7 ўринни эгаллади. Байдаркада эшкак эшиш бўйича иштирок этаётган Алексей Мачалов бўлса, умумий ҳисобда 12 ўринни эгаллади.