Украина Ўзбекистонлик ёлланма жангчини ҳибсга олганини хабар қилди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишДХР ҳарбий қўшнлари
ДХР ҳарбий қўшнлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украина президенти расмий вакили хабарига кўра, ҳибсга олинган фуқаро 2014 йилнинг декабрида жанг қилишни бошлаган ва Горловка ва Широкино ҳудудларида бир неча бор Украина қўшнларига қарши жангларда қатнашган.

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Украина Хавфсизлик хизмати таъкидлашига кўра, улар Донбассдаги жангларда, Донецк Республикаси томонида қатнашган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган. Бу ҳақида украина президентининг расмий вакили Александр Мотузяник хабар қилди.

“Украина Хавфсизлик хизмати Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Йигирма ёшли ёлланма жангчи Мариуполда қўлга олинди”, — деди Мотузяник. Унинг сўзларига қараганда ёлланма жангчи Донбассдаги жангларда ДХР томонида қатнашган.

Расмий вакил сўзларига қараганда, қўлга олинган шахс 2014 йилнинг декабрида жанг қилшни бошлаган ва “Горловка ва Широкино туманларида Украина Анти Террор кучларига қарши бир неча бор жангга кирган”.  

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг февралида Украинада содир бўлган революция ва давлат тўнтарилишидан кейин, Донецк ва Луганск ҳудудлари ўзларини мустақил давлат деб эълон қилишган эди. Бунга норози бўлган Украина ҳукумати ушбу ҳудудга ҳарбий қўшнлар ёрдамида ҳужумга ўтди. Бўлиб ўтган жангларда 9,5 мингдан ортиқ киши қурбон бўлди. Можарони тинчлик йўли билан ҳал қилиш учун томонлар Минскда учрашиб учта шартнома имзолаганига қарамасдан ҳалигача томонлар орасида тўқнашувлар содир бўлмоқда.

Янгиликлар лентаси
0