ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Рио-де-Жанейрода давом этаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг ўнинчи кунида бир йўла уч нафар ўзбек боксчилари рингга кўтарилишди ва уларнинг барчаси ғалаба қозониб медаллар учун курашни давом эттирадиган бўлишди, деб ёзади Ўзбекистон Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
52 кг вазн тоифасида Шахобиддин Зоиров АҚШлик Антонио Варгасни 3:0 ҳисобда енгиб чоракфиналга йўлланма олди. Шахобиддиннинг навбатдаги рақиби Озарбайжонлик Элвин Мамишзода бўлади. Ушбу жанг 17 август куни Тошкент вақти билан соат 23:30да бошланади.
69 кг вазн тоифасида Шахрам Гиясов эса финал йўлланмасига эга бўлди ва камида кумуш медални нақд қилиб қўйди. Чоракфиналда Шахрам жаҳон чемпиони Марокашлик Рабин Мухаммад устидан 3:0 ҳисобида ғалабага қозонди. Финалда Шахрам Қозоғистонлик тажрибали боксчи Дониёр Елеуссенов бўлади. Ушбу жанг эртага, 17-август куни Тошкент вақти билан тунги соат 00:30да бошланади.