Тошкент ҳокимияти ҳайдовчилардан узр сўради

© Sputnik / Андрей Стенин / Медиабанкка ўтишРемонт дорожного полотна
Ремонт дорожного полотна - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ҳокимияти пойтахт кўчаларида ўтказилаётган қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари туфайли йўл ҳаракати иштирокчилари учун пайдо бўлаётган ноқулайликлар учун узр сўради.

ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий саҳифасида шаҳарда йўлларни кенгайтириш ва таъмирлаш туфайли туғдирилаётган ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўради.

“Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтимизда Нурафшон ва бошқа кўчаларни узайтириш, кенгайтириш, Муқимий кўчасида йўл ўтказгич қурилиши ҳисобига бунёд этилаётган янги халқа йўл қурилиши жараёнида ушбу кўчалар ва улар билан кесишган баъзи кўчаларда йўлларнинг ёпиб қўйилиши, вақтинча ҳаракатнинг чекланиши туфайли юзага келаётган тирбандликлар, ноқулайликлар учун йўл ҳаракати иштирокчиларидан яна бир бор узр сўрайди”, — дейилган ҳокимлик саҳифасида.

Муқимий кўчасидаги қурилиш ишлари 22 август га қадар якунланиши ва йўл яна очилиши эълон қилинган.

Шаҳар ҳокимияти аҳолига хавфсизлик ва қулайлик яратиш мақсадида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари туфайли пайдо бўлаётган вақтинча қийинчиликларни ҳайдовчи ва пиёдалар тўғри тушунадилар, — деб умид қилиши ҳам айтиб ўтилган.

 

Янгиликлар лентаси
0