Лавров: ҳеч ким Украина билан алоқаларни узиш тарафдори эмас

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишЛаврова ва Штайнмайер учрашуви
Лаврова ва Штайнмайер учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Украина билан дипломатик алоқаларни узишни энг охирги чора деб атади.

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Россия ва Украина дипломатик мунособатларининг узилиши ҳеч кимга керак эмас, деди ТИВ раҳбари Сергей Лавров,  Германиялик ҳамкасабаси Франк-Вальтер Штайнмайер билан бўлиб ўтган суҳбатдан кейин.

“Ҳозирги вазиятда, ҳеч қайси томон дипломатик мунособатлар узилиши тарафдори эмас, деб ўйлайман. Бу энг охирги чоралар”, — деди Лавров.

 

“Менимча, ҳозир асосийси, турли ҳиссиётларга берилиб, экстремал ҳаракатлар қилмасдан, диққат ва вазминлик билан вазиятни тинчлантириш”, — деб қўшимча қилди вазир.

Ташқи ишлар вазири Россияда Украина томонидан таёрланган диверсия ҳақида инкор қилиб бўлмайдиган далиллар борлигини таъкидлади. Унинг сўзларига қараганда, Москва ғарбдаги ҳамкорларга,  улар бундай ҳолатлар қайтарилмаслигини, жиддий хохлаган тақдирда, қўшимча фактлар тақдим қилишга таёр эканлигини айтиб ўтди.    

Россия ва Украина мунособатларидаги танглик, ўтган ҳафтада ФСБ томонида Қрим ҳудудида Украина Мудофаа вазирлигининг Разведка бош бошқармаси томонидан таёрланган терактлар олди олинганидан кейин бошланди. Жума куни Россия бош вазири Дмитрий Медведев ушбу воқеалар туфайли Россия президенти Украина билан дипломатик мунособатларни узиши мумкинлигини хабар қилган эди.

Бир неча кун олдин Россия Украинадан янги элчи тайинлаш ҳақида агреман сўраган эди. Бунга жавобан Киев вақтинча ишончили вакил бўлгани туфайли, янги элчи тайинлаш масаласи кўрилмайди, — деб жавоб қайтарди. Кремл бунга жавобан, биз янги элчи тайинлашга таёр, лекин Киев дипломатик мунособатлар даражасини туширмоқчи бўлса – марҳамат, бу уларнинг ихтиёри, деган эди.  

 

Янгиликлар лентаси
0