Тошкентда йўл хизмати ходимлари айби билан жиддий ЙТҲ содир бўлди

© Facebook / Водители ТашкентаАвтомобиль ЙХТ ходимлари айби билан авария содир бўлди
Автомобиль ЙХТ ходимлари айби билан авария содир бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
14 август, якшанба куни кечқурун Тошкент шаҳри Муқимий ва Бунёдкор кўчалари чорраҳасида Spark русумидаги автомобил улкан чуқурликка тушиб кетган. Йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганини англатувчи белгилар мавжуд бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. "Спарк" русумидаги автомобил трамвай рельсларини демонтаж қилиш ишларидан кейин ҳосил бўлган чуқур ўрага учиб кирган, деб хабар қилмоқда "Новости Узбекистана" нашри.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганини англатувчи белгилар мавжуд бўлмаган.

Хабарда айтилишича, "Спарк" ҳайдовчиси соатига тахминан 70 км тезликда келаётган бўлган. Аммо авария содир бўлган жой қоронғу бўлгани боис, ҳайдовчи чуқурликни вақтида кўришга ва тормозни босишга улгурмаган.

Автоҳалокат гувоҳларининг сўзларига кўра, "Спарк" ҳайдовчисини чуқурликдан олиб чиқишга ярим соатларча ҳаракат қилишган. Оқибатда турли даражадаги тан жароҳатларини олган ҳайдовчи пойтахтдаги шифохоналардан бирига жойлаштирилган. Хабарда маълум қилинишича, автомобилни тиклаш иложи йўқ.

 

Янгиликлар лентаси
0