ТОШКЕНТ, 15 агв — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 15 август куни Қирғизистоннинг янги тайинланган элчиси Данияр Сидиқов билан учрашди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати.
"Вазир элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилиб олди ва унга ўз масъулиятли фаолиятини бажаришда муваффақиятлар тилади", — дейилган хабар матнида.
Хабарда айтилишича, суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари бўйича фикр алмашилган.
Эслатиб ўтамиз, Данияр Сидиқов 22 июнь куни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган эди. У мазкур лавозимда Эмилбек Узакбаев ўрнини эгаллади.