Ислом Каримов Тошкент вилояти ҳокимини ишдан олди

© Сайт Президента РФЎзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов фармони билан Тошкент вилояти ҳокими Содиқ Абдуллаев ўз лавозимидан озод қилинди, — деб хабар қилди РИА Новости нашрига ҳокимлик маъмуриятидаги манба.

"Тошкент вилояти ҳокими Содиқ Абдуллаев лавозимидан озод қилиниб, айни вақтда Янгийўл тумани ҳокими лавозимига ўтказилган. Президентнинг яна бир фармони билан шу пайтгача С. Абдуллаевнинг ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган Исломжон Эргашхўжаев вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди", — деб хабар қилди агентликка манба.

Манбага кўра, кадрлар алмашинуви сабаблари номаълумлигича қолмоқда.

Абдуллаев Тошкент вилоятига бор-йўғи олти ой раҳбарлик қилган.

Президент Узбекистана Ислам Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов Тошкент вилояти ҳокимини вазифасидан бўшатиш сабабини айтди
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 февралида Тошкент вилояти ҳокимлигида Вилоят халқ депутатларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтган эди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил апрел ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Аҳмаджон Усмоновни вазифасидан озод этиш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Усмоновнинг ўрнига шу пайтгача Зангиота туманида ҳоким сифатида ишлаб келган Содиқ Абдуллаев ҳоким этиб тайинланган эди.

Янгиликлар лентаси
0