Эксперт: Квази давлатнинг тузилиши Ўрта Осиё давлатлари учун янги таҳдид бўлди

© Институт стран СНГ. МДҲ давлатлари институтининг Марказий Осиё бўлими раҳбари Андрей Грозин
МДҲ давлатлари институтининг Марказий Осиё бўлими раҳбари Андрей Грозин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
МДҲ давлатлари институти Марказий Осиё бўйича бўлим раҳбари Андрей Грозиннинг фикрича, Марказий Осиё давлатлари минтақавий хавфсизлик хизматлари ўз ишида эътиборга олишлари керак бўлган янги қарши кучга дуч келган.

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Марказий Осиёда террорчилик хавфи йилдан-йилга ортиб бормоқда, дея таъкидлади эксперт. "Бу бир томондан Афғонистондаги сурункали беқарорлик натижаси бўлса, бошқа томондан "араб баҳори", жиҳодчилар фаолиятининг "барқ уриши", "ИД" ташкил этилганлиги ва радикал исломнинг бошқа шакллари фаоллашуви сингари янги омиллар натижасидир, — деди Спутникка берган интервьюсида Андрей Грозин.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов: Афғонистон Яқин Шарқдан экстремистик гуруҳларни "тортмоқда"
Эксперт фикрига кўра, Марказий Осиё фуқаролари илгарилари фуқаролик урушида иштирок этиш учун Афғонистонга борган бўлсалар, ҳозирда "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси томон югурмоқдалар.

"Гап юзлаб одамлар ҳақида бормоқда. Ҳозирча бу унчалик аҳамиятли бўлиб кўринмаслиги мумкин, аммо бу илгари мавжуд бўлмаган янги чақириқ эканлигини ҳисобга олиш лозим. Хавфсизлик хизматлари Афғонистондан Марказий Осиё ҳудудига кириб келаётган муаммоларни енгишни ўргандилар. 2011 йилда авж олган террорчиликдан сўнг, радикал исломий кучлар ҳеч қандай жиддий ютуқларни қўлга киритганлари йўқ. "Актюбе" воқеаларига қадар ҳеч қандай шов-шувли террорчилик актлари юз бергани йўқ", — дея таъкидлади эксперт.

"Араб баҳори"дан кейин юзага келган омилларни кутилмаган янги чақириқлар, деб аташ мумкин. Яқин Шарқ бошидан кечираётган муаммолар, бир томондан олиб қаралганда анъанавий деб аташ мумкин, негаки у қадимдан можаро салоҳияти юқори бўлган минтақа ҳисобланади.

Бошқа томондан, бутун дунёга қарши ахборот урушини олиб бораётган террорчи квази давлатнинг барпо этилиши ҳам янги таҳдидга айланди.

Германия ТИВ раҳбари Франк-Вальтер Штайнмаер - Sputnik Ўзбекистон
Штайнмайер: Марказий Осиё — стратегик аҳамиятга эга минтақа
Аммо Марказий Осиёнинг барча давлатлари ҳам бу чақириққа тўлақонли ва самарали жавоб қайтаришга тайёр эмаслиги маълум бўлди.

"Натижада — урушга кетишга рози одамлар пайдо бўлди: кимдир ўзининг диний саводсизлиги оқибатида, яна кимдир мафкуравий сабабларга кўра, баъзилар эса бир-икки сўм ишлаш илинжида террорчилар тўдасига қўшилмоқда.

Одамларнинг оммавий чиқишларининг олдини олишнинг иложи бўлмади", — деди Грозин.

"Албатта, бу ерда жаҳонда юз берган иқтисодий инқироз, энергия бозорида нархларнинг пасайиши, миллий валюталарнинг қадрсизланиши, ишсизлик даражасининг ортиши ҳам рол ўйнамоқда. Қозоғистоннинг Актюбесида гувоҳ бўлган ҳодисалар такрорланишига йўл қўйилмаслиги керак", — дея алоҳида таъкидлади эксперт.

Қозоғистон махсус хизматлари, очиғини айтадиган бўлсак, уларнинг биқинида яшириниб ётган радикал исломчиларни кўрмай, ғафлатда қолганлари натижасида 5 июнда Актюбеда рўй берган теракт ўзига хос "сигнал" вазифасини ўтади. Буни ҳеч ким инкор эта олмайди.

Афғон жангчилари ва Ислом давлати жангарилари тўқнашуви - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон-2016: “ИД”, "Толибон", Хитой орзулари ва Тожикистон хадиги

Натижада саводсизлиги, ижтимоий муҳофаза қилинмагани туфайли мафкуравий "зомби"га айлантирилган одамлар пайдо бўлди. Улар "ҳалифат"ни ташкил қилсак, ҳаммаси изга тушиб кетади, деб ўйлайдилар. Онгли, саводхон одамлар эса, бундай таъкидларни сафсата деб биладилар.

"Афсуски, Марказий Осиё давлатлари истиқлол йилларида мафкуравий вакуумни тўлдира олмадилар". — дея ўз мулоҳазаларига нуқта қўяди Грозин.

© REUTERS / Rodi Said"ИД" жангарилари. Архив сурат
ИД жангарилари. Архив сурат - Sputnik Ўзбекистон
"ИД" жангарилари. Архив сурат
Янгиликлар лентаси
0