ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Кучли ёмғир туфайли Россия пойтахтидаги автомобил йўллари сув остида қолди. Бугунга қадар 55 та ҳолат қайд этилган, деб хабар қилган "Мосоқова" давлат компанияси матбуот-хизмати.
"Эрталаб 8.00да сув босганлиги юзасидан 55та ариза келиб тушди. Ҳозирги вақтга келиб, уларнинг аксарияти бартараф этилди", — дейилади хабар матнида.
"Мосоқова" хабарига кўра, айни дамда пойтахтда сув тўпланиши хавфи мавжуд бўлган 228 та манзилгоҳ аниқланган, айниқса, жамоат транспортлари ҳаракатланадиган йўлларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бундан ташқари, кучли ёғингарчилик туфайли юзага келаётган кўнгилсизликлар натижасида Москва метрополитени кучайтирилган тартибда иш олиб бориши айтилмоқда.
Москвада кучли ёғингарчилик рўй берди
© Sputnik / Руслан Кривобок
/