ТАШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Мустақилликнинг 25 йиллиги мунособати билан, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ушбу байрамга бағишланган бир неча маданий тадбирлар таёрламоқда, деб хабар қилади кутубхона матбуот хизмати.
20 августда Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган “Мустақиллик – менинг қувончим, менинг бахтим” номли китоб-иллюстрация кўргазмаси очилади.
Ундан ташқари 23 август куни кутубхона фойесида “Ўзбекистон — мен сени севаман” номли миллий маданият марказлари фестивали бошланади. Фестиваль "Агидель" — Бошқир маданият маркази билан биргаликда ўтказилмоқда. Тадбир соат 15:00 да бошланади.