Кириш имтиҳонлари жавобини CLICK орқали билиб олса бўлади

© Jeshu JohnИспользование мобильных приложений в смартфоне
Использование мобильных приложений в смартфоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Буюртмаларни ҳозирдан қолдирса бўлади, ДТМ жавобларни эълон қилганидан кейин, барча сўровномаларга жавоблар автоматик тарзда юборилади.

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. CLICK компанияси Давлат Тест маркази билан биргаликда (dtm.uz), ушбу йилнинг биринчи августида бўлиб ўтган кириш имтиҳонлари жавобини олиш учун, махсус хизмат йўлга қўйди, деб хабар қилинган компания саҳифасида.

Буюртмаларни ҳозирдан қолдирса бўлади. ДТМ жавобларни эълон қилинган вақти — барча сўровномаларга жавоблар юборилади.

Жавобларни *880# — USSD командаси орқали, ёки Telegram махсус дастури орқали олса бўлади.

Хизмат нархи 1500 сўмни ташкил қилади. Бу бугунги давлат курси бўйича 0.5 $ ни ташкил қилади. Хизмат учун тўлов CLICK тизимига уланган банк картаси ҳисоб рақамидан олинади.

“Имтиҳон жавобларини билиш учун телефонда *880# командасини териб, пайдо бўлган бўлимлар орасидан "DTM-2016" танлаш керак, кейин эса тизим йўриғига қараб ҳаракат қилиш керак”, — дейилган хабарда.  

Telegram мобил дастури орқали натижа олиш учун эса, ДТМ ботларидан бирини (@DTMbot ёки @DTMrobot) контактлар рўйхатига киритиш, кейин эса унга “/start” командасини хабар орқали юбориш керак. Шундан кейин бот тил ва керакли маълумотларни танлаш имконини беради.

Янгиликлар лентаси
0