ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. 14 август — Ўзбекистон тарихида ўзига хос ўрин оладиган кун бўлди. Рио Олимпиадасининг бокс бўйича мусобақаларида ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов олтин медални қўлга киритди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Биринчи раундда боксчимиз фаоллиги ўз маҳсулини берди, ринг кичик бўлса-да, Дўсматов устунлигида кечди. Икинчи раундда эса колумбиялик очко олишга киришди ва рингда зарбалар алмашинуви бошланди, жангнинг айрим дақиқаларида боксчининг тактикаси рақибини "уриб", "туртиб-итариб ташлаш" истагига бой берар эди, деб айтиш мумкин.
Аммо бу тарзда кечган жангда ҳам ўзбекистонлик боксчи ўз устунлигини намойиш қилди: Дўсматовнинг зарбалари аниқ урилди.
Жангнинг учинчи раундида Ҳасанбой кутилганидек контр-ҳужумларга ўтди. Биринчи икки раунддаги фаоллик оқибатида юзага келган чарчоқ ўз таъсирини ўтказди. Колумбиялик боксчи ғалаба учун унга нокаут кераклигини яхши тушунган ҳолда бор кучи билан ўзбекистонлик боксчининг мудофаасини "ёриш"га ҳаракат қилди. Аммо эплай олмади.
Ҳакамлар бир овоздан Ҳасанбой Дўсматовга ғалаба беришди. Якуний баҳо — 3:0 — 29:28, 30:27, 30:27.
Шу тариқа Дўсматов Бразилия Олимпия ўйинларида сўнгги 16 йил ичида Ўзбекистон учун биринчи олтин медални қўлга киритди.
Дўстматов ўзи орзу қилгани каби Муҳаммадқодир Абдуллаевнинг натижасини такрорлади (Олимпиадаларда бокс бўйича биринчи ва охирги олтин медални ўзбекистонлик спортчи 16 йил аввал — Сидней Олимпиадасида олганди).
Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматовнинг тақдирлаш маросимини томоша қилинг.