ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Қирғизистоннинг жанубий пойтахтида мамлакат ички ишлар ходимлари учун 12 қаватли бино қурилиши бошланди, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон.
Хабарда айтилишича, шанба куни Манас-Ота микрорайонида бинонинг биринчи ғишти қўйилган.
"Квартиралар шаҳар ва Ўш вилоятининг 10 йилдан ортиқ хизмат қилган ва ўз фаолияти давомида жонбозлик кўрсатган милиция ходимларига топширилади", — деб хабар қилган Ўш ИИББ бошлиғи Қилич Жўлдошев.
Дарвоқе, ўтган ҳафтада ОАВларда Ўзбекистонда ҳам МХХ чегара қўшинлари Самарқанд вилоятидаги ҳарбий қисмлари хизматчиларига янги уйлар топширилгани ҳақида хабар тарқалган эди.