Асаларилар галаси бешинчи авлод қирувчисини ерга "михлаб" қўйди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишАҚШнинг F-22 қирувчи самолёти
АҚШнинг F-22 қирувчи самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШнинг Виржиния штатида жойлашган Лэнгли Юстис авиа базасида асаларилар галаси 5-авлод қирувчи самолёти бўлмиш "F-22 Raptor"ни ўзига "уя" сифатида танлаб олди.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Виржиния штатида асаларилар галаси қирувчи самолётни ерга "михлаб" қўйдилар, деб хабар тарқатган РИА Новости ахборот агентлиги.

Бу ҳодиса июнь ойи ўрталарида рўй берган бўлса-да, маълумот орадан икки ой ўтгач оммага ошкор қилинган.

Нашрда ёзилишича, қирувчини парвозга тайёрлаш учун келган техниклар F-22 двигателини бир гала асаларилар эгаллаб олганига гувоҳ бўлишган.

​Энтомологлар билан маслаҳатлашгач, ҳарбийлар ҳашаротларни йўқ қилмасликка қарор қиладилар ва маҳаллий асаларичиларнинг бирини ёрдамга чақирадилар. У эса ўз навбатида вакуумли шланг ёрдамида асалариларни самолётдан ажратиб олиб, уларни ўзи билан олиб кетади.

Маълум бўлишича, асаларилар галаси деярли 4 кг оғирликка эга бўлиб, ундаги асаларилар сони 20 мингга яқин бўлган.

Янгиликлар лентаси
0