Сиёсатчи: Европа Туркияни ўз хатоси туфайли йўқотиб қўйди

© Пресс-служба президента Украины / Медиабанкка ўтишТуркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Европа Туркия сиёсатида ҳарбий исённинг юзага келишига сабаб бўлган муаммоларни ўз вақтида пайқай олмади. ЕИ етакчиларининг давлат тўнтариши борасида кечиктирилган реакцияси эса, Анқарани Европа мамлакатларидан батамом узоқлаштирди.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Европа Йиғини Бош котиби Турбьерн Ягланднинг фикрича, Европа ўз хатоси туфайли Туркиядек иттифоқдошидан маҳрум бўлди. У бу ҳақда Klassekampen нашри учун ёзган мақоласида айтган. РИА Новости хабари асосида.

Сиёсатчи фикрига кўра, европаликлар Туркиядаги ҳарбий исённи қоралашни анча чўзиб юборганликлари туркларни "ўта ғазаблантирган ва аччиқлантирган".

Россия президенти В. Путин ва Туркия раҳбари Т. Эрдўғоннинг Санкт-Петербург шаҳрида учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
"Турк оқими", чартерлар ва Сурия: Путин ва Эрдўғон учрашувининг асл моҳияти
16 июлга ўтар кечаси Туркиянинг Анқара ва Истамбул шаҳарларида бир гуруҳ исёнчилар ҳарбий йўл орқали амалдаги давлат тузумини тўнтаришга ҳаракат қилди. Туркия ТИВ маълумотига кўра, тўқнашув оқибатида исёнчиларнинг ўзларини ҳисобга олмаганда, 290 киши ҳалок бўлган ва икки мингдан зиёд одам жароҳатланган.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғонга ён босган кучлар исённи бостиришга муваффақ бўлган.

"Европа Иттифоқига аъзо давлатларда қўпорувчилик ҳаракатлари содир этилгудек бўлса, Европа мамлакатлари етакчилари "бу ҳаммамизга уюштирилган ҳужум" дея бонг урар эди, Туркияга келганда, улар Анқарани қўллаб-қувватлаш ўрнига, бу атай уюштирилган "томоша", дея Эрдўғоннинг ўзини айбдор қилмоқчи бўлдилар", — деб ёзади Ягланд.

Камига, Ягланд ёзган мақолага кўра, европалик дипломатларнинг аксарияти Фатхулла Гюлен номига Анқара расмийлари томонидан ёғдирилган айбловлар  асосли эканини таъкидлаганлар.

"Бир неча куни аввал Hurriet Daily News нашри Британиянинг Анқарадаги элчиси билан катта интервьюни чоп этди. Элчи Туркияни яхши билади ва туркча сўзлашади. У Гюлен тармоғи чиндан мавжудлигини ва у хафли эканлигини тасдиқлаган", — деб ёзади сиёсатчи.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон: исёнчилар тақдири ҳақида қайғураётганлар Анқарага дўст эмас

Бундан ташқари, ғарб оммавий ахборот воситалари Туркияда содир бўлган ҳодиса атрофида авж олган мунозараларни ёритиш ўрнига, фаол тарзда Эрдўғонга қарши мақолаларни чоп эта бошлаган.

"Эрдўғонга қарши қаратилган шубҳа-гумонлар жамоатчиликка муҳим маълумотларни олишга ҳалал бермаслиги лозим", — деб ёзган Яглан.

"Анқара ва Истамбулда бўлиб ўтган воқеалар буюк тарихий оқибатларга олиб келади, шу боис "суянчиқ бўла оладиган Европанинг иштироки айни дамда жуда муҳимдир. Лекин ишончни тиклаш учун Европа "Туркия ўз ички ишларини мустақил тартибга келтириш ҳуқуқига эга" деган фактни тан олиши керак бўлади", — дея ўз мақоласига якун ясаган сиёсатчи.

Янгиликлар лентаси
0