"Ислом давлати" амири авиазарбалар ёрдамида ўлдирилди - Пентагон

© AP Photo / Militant website via AP, File"Ислом давлати" террорчилик уюшмаси жангарилари
Ислом давлати террорчилик уюшмаси жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Расмий Вашингтоннинг хабарига кўра, Афғонистондаги "ИД" раҳбари - Саид Хон АҚШ бошчилигидаги коалицияга қарши жангларда бевосита иштирок этиб келган. Етакчининг ўлими Афғонистондаги "ИД" позицияларини анча бўшаштириб қўйиши аниқ, дейилади муассаса хабарида.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. "Ислом давлати"нинг минтақавий раҳбари 26 июл куни ҳаво ҳужуми натижасида ўлдирилди, — дея хабар қилди жума куни АҚШ мудофаа вазирлиги. РИА Новости хабари асосида.

"АҚШ ҳарбий кучлари "ИД" амири Ҳофиз Саид Хонни йўқотиш мақсадида Нангархар вилояти Ачин туманида авиазарбаларни амалга оширди", — дейилади Пентагон баёнотида.

Аввалроқ, яъни жума куни, Покистоннинг Афғонистондаги элчиси Омар Захилвал ""Ислом давлати"нинг Афғонистондаги минтақавий раҳбари Ҳофиз Саид Хон бошқа жангарилар қаторида 26 июл куни Афғонистон қуролли кучлари кўмагида АҚШ ҲҲК томонидан амалга оширилган ҳаво зарбалари натижасида ҳалок бўлди", — дея хабар берган эди.

Кейинчалик бу маълумотлар ҳақиқат эканлигини Пентагоннинг бир вакили ҳам Рейтерга берган интервьюсида тасдиқлаган.

Афғон жангчилари ва Ислом давлати жангарилари тўқнашуви - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон-2016: “ИД”, "Толибон", Хитой орзулари ва Тожикистон хадиги
Расмий Вашингтоннинг хабарига кўра, Афғонистондаги "ИД" раҳбари — Саид Хон АҚШ бошчилигидаги коалицияга қарши жангларда бевосита иштирок этиб келган. "Етакчининг ўлими "ИД" сафига янги жангариларни ёллаш ва жиноий гуруҳнинг Афғонистонда амалга оширадиган операцияларига салбий таъсир ўтказиши, гуруҳ позициясини бўшаштириб юбориши шубҳасиз", дейилади муассаса хабарида.

Сўнгги вақтларда Афғонистондаги вазият анча ёмонлашган. Илгарилари мамлакатнинг қишлоқ жойларида каттагина ҳудудни эгаллаб олган "Толибон"лар йирик шаҳарларга ҳужумга ўтди. Шунингдек, Афғонистонда, кейинги пайтларда "Ислом давлати" таъсири ҳам ортиб бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0