ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Ушбу йилнинг 11-14 август кунлари Бухорода "Табаррук замин саховати" номли анъанавий қовун ва асал фестивали бўлиб ўтади, деб хабар қилади "Ўзбектуризм" Миллий компанияси саҳифаси.
Бу йилги фестивал ХХ бўлиб, у шаҳарга чет эллик туристлар ва маҳаллий меҳмонларни жалб қилишга қаратилган. Ўнлаб қовун турлари ва бошқа мевалар билан безатилган майдон кишини ҳайратга солмай қўймайди.
"Мен жаннатда яшайман. Бухорога марҳамат!", — деб ёзади ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси TROLL.UZ ўзининг facebookдаги саҳифасида.