Қримда йўловчи автобус 50 метрли жарга қулади

Oбуна бўлиш
Фожеада 6 киши қурбон бўлган 20 киши жароҳатланган.

ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Кеча Қримдаги Судак – Феодосия йўлида йўловчи автобуси 50 метр баландликдан жарга қулаб тушди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Қрим Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, фожеада 6 киши қурбон бўлган 20 киши жароҳатланган. Жароҳатланганлардан 8 киши оғир аҳволда.  

Муассаса хабарига кўра, автобус қулаган вақта 4 киши қурбон бўлган, бир киши тез ёрдам машинасида ва яна бир киши касалхонада вафот этган. Фожеа содир бўлган жойда Феодосия ва Симферополдан 9 тез ёрдам бригадаси хизмат қилган.

Янгиликлар лентаси
0