ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Сергей Иванов Россия Президенти девони раҳбарлигидан бўшатилди, деб хабар қилинган Кремль расмий сайтида.
"Иванов табиатни муҳофаза қилиш, атроф-муҳит ва транспорт масалалари бўйича Президентнинг махсус вакили этиб тайинланди. Янги лавозимда у Россия Хавфсизлик йиғинидаги ўрнини ҳам сақлаб қолди", — дейилган хабар матнида.
Владимир Путин ўз маъмурияти раҳбари ишидан мамнун бўлганини маълум қилган. Россия Президенти сўзларига кўра, Ивановнинг ўзи уни бошқа ишга ўтказишни сўраган.
Россия президентининг сўзларига кўра, Вайнонинг номзодини Ивановнинг ўзи тавсия этган.
Хабарга кўра, Вайно ҳам Хавфсизлик кенгаши аъзолигига қабул қилинган. Путиннинг Сибир федерал округидаги махсус вакили Сергей Меняйло, Шимолий-ғарбий округидаги махсус вакили Николай Цуканов ва Хавфсизлик йиғини котиби ўринбосари Рашид Нургалиев ҳам Путиннинг буйруғига биноан Хавфсизлик кенгаши аъзолигига қабул қилинган.