ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик балоғатга етмаган қиз Москва вилоятида ўзининг эндигина туғилган боласини самаралик аёлга 150 минг рублга сотиш вақти, ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан ҳибсга олинди. Иккала аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди, деб хабар қилмоқда Россия тергов қўмитасининг Москва вилояти бошқармаси.
Тергов органлари хабарига кўра, 2016 йилнинг февралида 16 ёшли бўлажак она, ўз боласини туғилганидан кейин бошқа оилага сотишга қарор қилади. Бунинг учун аёл интернетда эълон жойлаштиради. Самара вилоятида яшовчи 22 ёшли аёл ушбу чақалоқни 150 минг рублга сотиб олиш истагини билдиради.
Август бошида айбланувчи аёллар олди-сотдини амалга оширишади. Шундан кейин ҳуқуқни сақлаш органлари уларнинг иккаласини ҳам ҳибсга олади. Чақалоқ тиббий муассасага жойлаштирилди.
“Россия Тергов қўмитаси Москва вилояти Люберцы шаҳри бўлими 16 ёшли Ўзбекистон фуқароси ва 22 ёшли Самара вилоятида яшовчи аёлга нисбатан Россия ЖКнинг 127.1 банди, “б,з” бўлимларига асосан, бола савдосида айбланмоқда”, — дейилган муассаса хабарида.
Айни дамда уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган ва уларга яшаб турган ҳудудан чиқиш таъқиқланган. Тергов давомида қизлар ўз қилмишига иқрор бўлдилар ва тавба қилдилар. Тергов давом этмоқда.