Малый театр сентябрда Тошкентга келади

© maly.ru"Ҳақиқат - яхши, лекин бахт ундан ҳам яхши" спектаклидан саҳна
Ҳақиқат - яхши, лекин бахт ундан ҳам яхши спектаклидан саҳна - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу йилнинг 16-17 сентябрида москванинг Малый театри Тошкентга ўзининг энг таниқли “Ҳақиқат – яхши, лекин бахт ундан ҳам яхши” спектаклини олиб келади.

ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Росссия Давлат академик Малый театри ушбу йилнинг 16-17 сентябрида Тошкентга гастролга келади, дейилган Россия Илм ва фан маркази хабарида.

Малый театр Тошкентда ўзининг энг таниқли “Ҳақиқат – яхши, лекин бахт ундан ҳам яхши” спектаклини олиб келади. Малый театр  намойиши Тошкентдаги Академик Рус драматик театри саҳнасида  бўлиб ўтади.

“Ўн олтинчи ва ўн еттинчи сентябрь кунлари Ўзбекистон Академик Рус драматик театри саҳнасида Россиянинг Малый театри гастроли бўлиб ўтади.<…> Малый театр Тошкентга ўзининг энг машҳур —  Островский асари асосида Сергей Женовач томонидан қўйилган “Ҳақиқат – яхши, лекин бахт ундан ҳам яхши” спектаклини олиб келади”, — дейилган Тошкентдаги Россия Илм ва фан маркази хабарида.  

Россия Илм ва фан маркази хабарига кўра, ушбу гастроллар Россия Маданият вазирлиги ҳузуридаги, Гастролларни  қўллаб-қўвватлаш федерал маркази ёрдамида “2016 йил катта гастроллар чет эл дастури” асосида бўлиб ўтади.

“Ушбу муҳим маданий тадбир Ўзбекистон Рус драматик театрининг 82-мавсуми очилишига бағишланган”, — дейишди РИФМ вакили.

© maly.ru"Ҳақиқат - яхши, лекин бахт ундан ҳам яхши" спектаклидан саҳна
Ҳақиқат - яхши, лекин бахт ундан ҳам яхши спектаклидан саҳна - Sputnik Ўзбекистон
"Ҳақиқат - яхши, лекин бахт ундан ҳам яхши" спектаклидан саҳна

Тошкентда Рус драматик театри очилиши 1934 йилнинг 21 октябрида Лев Славиннинг “Интервенция” спектаклидан бошланган эди. 1967 йилда Рус драматик театри, театр санъатининг ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун “Академик” унвонига сазовор бўлган эди. Театр коллективи урушдан олдин ва уруш вақтида Тошкентга келган актерлардан тузилган эди. Ушбу актерларнинг катта қисми Тошкентга келиб у ерда бир умр қолишга қарор қилган.

 

Янгиликлар лентаси
0