ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Россиялик дипломатлар ва ҳарбийлар Анқара расмийлари билан ўтказган музокараларда Туркия-Сурия чегарасини ёпиш талабини қўйганлар, деб хабар қилган РИА Новости АА "Известия" нашрига илова қилган ҳолда.
"Биз террорчилар ва қурол-аслаҳалар оқимини тўхтатиш учун, табиийки, Сурия-Туркия чегарасини ёпиш масаласини кўтардик. Жангарилар шу тариқа четдан "озуқа" олишдан маҳрум бўлади", — деб таъкидлаган Россия Давлат думаси мудофаа қўмитаси раҳбари ўринбосари Виктор Водолацкий.
Водолацкийга кўра, бу масала Россия миллий хавфсизлигига бевосита боғлиқ.
"Биз ўз навбатида қурол-яроғлар олди-сотдиси ва жангарилар ҳаракати рўй бераётган жойларнинг спутник орқали олинган суратларини Туркия томонга тақдим этишимиз мумкин", — дея қўшимча қилган депутат.
"Известия" нашри эса Туркия айни вақтда Сурия билан чегарани ёпиш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида ёзган.
"Туркиялик музокарачиларда — хоҳ у дипломат бўлсин, хоҳ ҳарбий — манёвр учун майдонга эга эмас. Уларнинг ўзлари ҳам афтидан, айрим тортишувли масалаларни тезроқ ҳал этиш тарафдори. Шу боис, бизнинг Сурия билан чегарани ёпиш ҳақидаги талабимизни бажаришдан ўзга чоралари йўқ", — деб айтмоқда Федерация кенгаши халқаро қўмитаси аъзоси Игорь Морозов.