ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Жорий йилнинг август ойидан бошлаб 2017 йил мартига қадар Euronews телеканали Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тўғрисида янги реклама видео роликларини трансляция қилади, деб хабар бермоқда "Ўзбектуризм" матбуот-хизмати.
Бундан ташқари, телеканал ўзининг "Postcards" ва "Cult" рукнларида Қорақалпоғистон, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Хоразм, Фарғона водийси ва мамлакатнинг бошқа регионларига доир 18та маданий-тарихий ҳикояларни намойиш этади.
Ўзбекистон ҳақидаги сюжетлар графиги "Ўзбектуризм" веб-сайтида эълон қилинган.