Мажит Каримов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари этиб тайинланди

Oбуна бўлиш
Техника фанлари доктори, профессор Маджит Каримов бунга қадар Тошкент давлат техника университети ректори лавозимида фаолият юритган.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Мажит Каримов бош вазирнинг ўринбосари, Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари этиб тайинланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости ахборот агентлиги маҳаллий ОАВлардан олинган маълумот асосида.

"Техника фанлари доктори, профессор Мажит Каримов бунга қадар Тошкент давлат техника университети ректори лавозимида фаолият юритган", — дейилади хабар матнида.

Маълумотларга кўра, Мажид Каримов Тошкент политехника институтининг "Автоматлаштирилган бошқарув тизимлари факультети"ни тамомлаган. Турли йилларда ТДТУ компьютер технологиялар факультети декани, олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, Тошкент ахборот технологиялари университети проректори ва ректори лавозимларида фаолият кўрсатган.

Kun.uz сайти хабарига кўра, айни вақтда Тошкент давлат техника университети ректори Фарҳод Ризаев тайинланган. У бунга қадар Вазирлар маҳкамасининг ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари бўйича Ахборот-таҳлил департаменти мудири лавозимида фаолият кўрсатган

Эслатиб ўтамиз, май ойида бош вазирнинг ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари бўйича ўринбосари Баҳодир Ҳодиев Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори этиб тайинланган эди.

Янгиликлар лентаси
0