ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ўзбекистон президентининг кичик қизи, Лола Каримова ўзининг ўзбек миллатига мансуб эканлиги билан мағрурланиб, ирқчилик ва миллатчилкни "ваҳший" ҳислар деб атади.
Бу ҳақида Лола Каримова ўзининг Instagram саҳифасида шундай ёзади (таҳририят таржимаси):
"lola_tillyaeva… Одамлар тез-тез менинг, турмуш ўртоғимнинг ва болаларимнинг миллати нима эканлиги билан қизиқаётганини, бизнинг қай биримиз, ким томонидан қанчалик ўзбек эканлигимизга баҳо бераётганини эшитаман. Бу саволда, мен ўрганиб қолган, ҳавасаки қизиқувчанлик билан бир қаторда, мен учун бутунлай ёт бўлган, ваҳший хусусият — миллатчилик аломатлари ҳам бор. XXI асрда бундай савол беришнинг ўзи нодонлик.
Кўпчилик қизиқаётган ушбу саволга жавоб беришга қарор қилдим. Менинг жавобим шундай:
Мен, ўзбек эканлигимдан, мағрурланаман.
Ўз давримнинг ва ўз миллатимнинг маҳсулиман. Қандай?
• Иккинчи Жаҳон уруши вақтида ва ундан кейин ўнлаб миллат вакилларини, ўз жигарбандларидек кутиб олган мана шу Ер ва унда яшаётган миллат вакилиман;
• Орасида ҳеч қачон ирқчилар бўлмаган, бошқа миллатларга кўнгли очиқ бўлган, улар билан фойда асосида эмас, севги асосида турмуш қурган миллат вакилиман. Белоруссиялик қизга уйланган менинг Фарғоналик ўзбек бобом каби. Уларнинг ҳаёти осон кечмаган, лекин жуда қизиқ бўлган. Улар биргаликда очлик, совуқ ва йўқотишларни бошдан кечирган бўлсада, ўзаро севги ва ҳурматни йўқотмаган. Урушдан бир неча йил ўтиб менинг бобом бувимни кичик қизчаси (менинг онам) билан бирга ўз она ери — Қувасойга олиб келган. Бувим ўз онаси ва синглисини ҳам бирга олиб келган. Улар Водийда бир умр яшаб, ўша ердаги насронийлар мозорига кўмилган. Унинг ёнгинасидаги мусулмон мозорида эса, менинг бобом – Акбар Султонович кўмилган. Ушбу икки қабристон бир тепалик устида жойлашган, уларнинг ораси жуда яқин. У ердан менинг болалигим шаҳри – кичкина ям-яшил Қувасойга жуда чиройли кўриниш очилади.
Уларнинг ҳаммаси — ҳозир ўша ерда, бирга…
• Мен ўзимни, бошқаларга доимо ҳурмат ва дўстона нигоҳ билан қараган миллат вакили деб биламан. Асрлар давомида Буюк Ипак Йўли чорраҳасида яшаган миллатдан бошқа қанақа мунособат кутиш мумкин;
•Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Қўқон, Фарғона каби шаҳарларни барпо қилган ва ўзининг яратувчанлик руҳи билан дунё цивилизациясига улкан ҳисса қўшган миллат вакилиман;"