Чўпон-ота постида наркотик моддалар ушланди

Oбуна бўлиш
Самарқанд вилоятида жойлашган йўл назорат постида, Ўзбекистон махсус хизмат ходимлари йирик партия наркотик моддалар олиб ўтаётган фуқароларни қўлга олди.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ўзбекистон махсус хизмат ходимлари, ўтказилган тадбирлар ёрдамида Самарқанд вилоятининг Чўпон-ота йўл назорат постида йирик ҳажмда наркотик моддаларни қўлга олди, деб хабар қилади Sputnik мухбири.

Ҳуқуқни сақлаш органлари хабарига кўра, ушбу гуруҳ аъзолари, қўшни Тожикистонлик наркотик моддалар ташувчилар билан биргаликда, Самарқанд вилояти ва бошқа вилоятларда, наркотик моддаларни ташиш ва сотиш билан шуғулланган.

“Ўтказилган махсус операция ёрдамида, Самарқанддаги “Чўпон-ота” йўл назорат постида “Нексия” автомобили тўхтатилган. Машинада йўловчи сифатида Ургут  туманида яшовчи Б.Мелиқулов ва Ф. Амоновлар бўлган. Автомашина ва йўловчилар қўл юки текширувдан ўтказилганда, тезкор ходимлар 1кг ва 800 грамм  кўкнор шираси топилган”, — деди ходим.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзгатилган ва тергов олиб борилмоқда, дейди ҳуқуқни сақлашр.

Янгиликлар лентаси
0