ТОШКЕНТ, 11 авг – Sputnik. Украина президенти мамалкат ташқи ишлар вазирлигига, Россия президенти Владимир Путин билан, Қримда бўлиб ўтган воқеалар юзасидан суҳбат ташкил қилишни топширди, деб хабар қилмоқда Украина президенти матбуот хизмати.
Ундан ташқари Порошенко Германия ва Франция раҳбарияти билан уч томонлама “норманд формати” шаклида суҳбат қилмоқчи. Ундан ташқари Украина раҳбари АҚШ вице-президенти Жозеф Байден ва Европа Иттифоқи президенти Доналд Туск билан ҳам гаплашмоқчи.
Украина БМТ Хавфсизлик кенгашида, Украина — Қрим чегарасида ОБСЕ кузатувчилари сонини кўпайтиришни муҳокамага чиқаришни режалаштирган.
Бундан олдинроқ, Украина президенти, Қрим ярим ороли ва Донбасс чегараси яқинида бўлган, мамлакат қуролли кучларининг барча бўлимларини кучайтирилган жанговар таёргарлик даражасига келтириш ҳақида буйруқ берган эди.
Чоршанба куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати, Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси томонидан, Қримда амалга оширилиши керак бўлган терактларнинг олди олинганини хабар қилган эди. Айни дамда Қримда ва чегара назорат пунктларида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Россия президенти Владимир Путин, бундай шароитда “Норманд тўртлиги” шаклида музокара ўтказиш беҳуда эканлигини таъкидлаган эди.