Электр энергияси истеъмоли 35 % га ошди

© Sputnik / Георгий Зельма / Медиабанкка ўтишГЭС
ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Электр энергияси истеъмоли ҳажми ошиши мунособати билан “Ўзбекэнерго” электр энергияси ишлаб чиқариш ва қайта тикланадиган энергия манбаалари соҳаларини ривожлантиришга катта эътибор бермоқда.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Охирги 15 йил давомида Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли 35 % ошди, деб хабар қилди Sputnik мухбирига “Ўзбекэнерго” АЖ вакили.

Бир оила томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси ҳажми 2000 йилда 114 кВт/соатни ташкил қилган бўлса, 2015 йилга келиб ушбу кўрсаткич 160 кВт/соатга етди. Устига устак 1990 йилда республикадаги умумий электр истеъмоли таркибида аҳоли истеъмоли 10,3 % ни ташкил қилган бўлса, 2000 йилга келиб ушбу кўрсаткич 13,9 % ни ташкил қилди, 2015 йилда эса – 25,2 %га етди.  

“Аҳоли томонидан электр истеъмоли ҳажми ошаётганини биз ҳар йили қайд қилмоқдамиз. Биринчидан бу аҳоли сони ўсиши билан боғлиқ. Иккинчидан эса, аҳолининг фаровонлиги ўсиши ҳам сабаб. Оилаларда кўпроқ замонавий маиший техника пайдо бўлмоқда. Узатилаётган электр қувватининг сифати бўлса, тармоқларни замонавийлаштириш туфайли, барқарорлашмоқда. Ушбу омилларнинг барчаси биргаликда, истеъмол қилинаётган электр қувватининг ҳажмини оширди”, — деди суҳбатдош.

Ушбу мунособат билан, айни дамда, “Ўзбекэнерго” энергетика соҳасини ривожлантиришга катта эътибор бермоқда. Мавжуд бўлган генерация қувватларини янгилаш, қайта тикланадиган энергия манбаалардан фойдаланиш соҳаларида бир қатор инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шу билан бир вақтда, 2015-2019 йилларда республикада ёнилғидан самарали фойдаланиш ва электр узатиш тармоқларида йўқотишларни камайтиришга қаратилган қатор чоралар тадбиқ қилинди. Ушбу тадбирлар туфайли 2016 йилда 145,8 млн метр куб табиий газ, 107,5 млн кВт/соат электр энергияси, 16,2 минг Гкал иссиқлик энергияси ва 144,4 тонна нефт маҳсулотлари тежаб қолинди.   

2016 йилнинг биринчи ярмида “Ўзбекэнерго” корхоналари 23 млрд кВт/соат электр энергияси еткизиб берди.

Компания томонидан ишлаб чиқарилаётган электр энергияси ҳажми 55 млрд кВт/соатдан ошди. Ундан 5,9 млрд кВт/соати гидро электр станцияларида, 49,3 млрд кВт/соати – иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилади. 1,2 млрд кВт/соат электр энергияси “Ўзбекэнерго” таркибига кирмайдиган электр станцияларида ишлаб чиқарилади.

 

Янгиликлар лентаси
0