ТОШКЕНТ, 11 авг – Sputnik. Узоқ авиация бомбардимончи самолётлари Ту-22М3, Суриянинг Ракка шаҳрида жойлашиб олган, “Ислом давлати” жангарилари гуруҳига зарба берди, Россия Мудофаа вазирлиги хабарига асосан.
“Россия Федерацияси ҳудудидаги аэродромлардан учиб чиққан олтита Ту-22М3 — узоқ авиация бомбардимончи самолётлари, Ракка шаҳридан шимолий ва шимоли-ғарбий ҳудудларда жойлашган “Ислом давлати” террорчи гуруҳига фугас ва сочмали бомбалар ёрдамида зарба берди”, — дейилган муассаса хабарида.
Самолётлар Ракка яқинидаги йирик қурол-яроғ ва ёнилғи омборини, кимёвий қуроллар ишлаб чиқариш заводини ва жангарилар таёрлайдиган дала лагерини йўқ қилиб ташлади.
Операция вақтида узоқ авиация самолётларини, Суриядаги Хмеймим аэродромидан учиб чиққан, қирувчи самолётлар ҳимоя қилиб турган. Вазифа бажарилганидан кейин барча самолётлар ўз аэродромларига қайтиб келган.
Эслатиб ўтамиз, Ракка шаҳри 2013 йилдан буён ИД жангарилари назорати остида бўлиб, у ИД “пойтахти” ҳисобланади. 2016 йилнинг май ойида, асосан Қурд ўз-ўзини ҳимоя қилиш кучларидан ташкил топган “Сурия Демократик кучлари” томонидан Раккани озод қилишни бошлади. Шу билан бир вақтда жануб томонидан жангариларни ҳукумат қўшнлари сиқиб келмоқда.