Ўзбекистон ТИВда Корея Республикаси элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

© J. Patrick FischerЖанубий Корея байроғи
Жанубий Корея байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суҳбат давомида бўлажак икки томонлама тадбирлар, жумладан турли даражадаги ўзаро ташрифларнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинган.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтган. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати хабар берган.

"Суҳбат давомида бўлажак икки томонлама тадбирлар, жумладан турли даражадаги ўзаро ташрифлар ҳамда Ўзбекистон-Жанубий Корея ҳамкорлик институтлари мажлислари жадвалининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди", — дейилади хабар матнида.

Янгиликлар лентаси
0