Тошкентда тўртта автомобил иштирокида даҳшатли ЙТҲ юз берди

Oбуна бўлиш
Афсуски, йирик ЙТҲ оқибатида ёш болача жабрланди.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Тошкентнинг Юнусобод туманида, куни кеча кечки соат 18:30лар чамасида бир йўла тўртта автомобил иштирокида даҳшатли авария содир бўлди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Nexia, Mazda, Lacetti ва Spark русумидаги автомобиллар иштирокидаавария содир этилди, деб хабар қилди мухбир. Фожиа сабабчисини аниқлашга келганда, гувоҳларнинг фикрлари бир жойдан чиқмади. Кимлардир автоҳалокатнинг бош сабабчиси Lacetti автомобили соҳиби, дея таъкидлади. Одамларнинг фикрича айнан у жуда катта тезликда ҳаракатланган ва бошқарувни қўлдан чиқарган.

© Facebook / Водители ТашкентаТошкентнинг Юнусобод туманидаги йирик ЙҲТ
Тошкентнинг Юнусобод туманидаги йирик ЙҲТ - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентнинг Юнусобод туманидаги йирик ЙҲТ

Бошқа гувоҳларнинг фикрича эса Mazda автомобили рулида бўлган қиз таъқиқланган манёврларнинг бирини амалга оширишга уринган — белгиланмаган жойда автомобилни бурмоқчи бўлган ва бу билан аварияни юзага келтирган.

Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бошқармаси ходимлари рўй берган ЙТҲ борасида ҳеч қандай изоҳ бермаяптилар. Шу боис, авария юзага келиши сабаби ҳозирча номаълум.

Афсуски, ЙТҲ оқибатида ёш болача жабрланган.

"Нафақат йигит (Lacetti ҳайдовчиси) балки Spark машинасида бўлган ёш болача ҳам жабрланди. Гўдак автомобилнинг орқа ўриндиғида ўтирган эди, авариядан кейин у буткул қонга беланди. Lacetti ҳайдовчиси айбдор, у гўё шамолдай тезликда келаётган эди. Кейин бизни, яъни "Nexia" автомобилимизни туртиб ўтди ва "Spark"ка бориб урилди, кейин "Mazdaга…Тезликни оширишни бас қилинг!!! Ахир бундан фақатгина пойгачи-ҳайдовчиларгина эмас, балки бошқа одамлар ҳам жабр кўрмоқда! Энг асосийси — болалар жабрланмоқда!!! Ахир у болача ҳали жуда ёш эди!", — деб ёзган ижтимоий тармоқларда аварияга гувоҳ бўлган аёллардан бири.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Тошкент шаҳрида сўнгги вақтларда ЙҲТлар сони ҳаддан зиёд ортиб кетгани ҳақида таъкидлаганлар. Фақагина сўнги бир неча кун ичида авариялар сони 10дан ошиб кетди, деб ёзмоқда интернет фойдаланувчилар.

Янгиликлар лентаси
0