Брюс Ли ён дафтаридаги фалсафий ёзувлар илк бор оммага тақдим этилди

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишГонконг шаҳри
Гонконг шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Brain Pickings сайти шарқ яккакураши устаси, афсонавий актёр ва "XX асрнинг энг қадрланмаган файласуфларидан бири" - Брюс Лининг махфий мушоҳадаларини биринчи маротаба чоп этди.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Брюс Ли фалсафани ҳаётининг ажралмас қисми, деб ҳисоблаган. Унинг 1968 йилги фалсафий ёзувларини чоп этган сайт маълумотига кўра, Ли миясига келган фикрни ёзиб қўйиш учун ҳатто машғулотларини тўхтатиб турарди. Қуйида унинг бир неча фалсафий мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ирода ҳақида

"Мен миямнинг барча бўлимлари учун иродани олий суд сифатида тан олиб, менга бирор мақсад билан ҳаракат қилиш лозим бўлганда ундан турки сифатида ҳар куни фойдаланаман; мен бир кунда бир марта бўлса ҳам уни қўллашни одат тусига айлантираман".

Ҳис туйғулар ҳақида

"Ҳис туйғулар ҳам ижобий ҳам салбий бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, мен кўпроқ ижобий ҳис-туйғуларни ҳис қилишни одат тусига айлантираман ва салбий туйғуларни бирор фойдали ишга йўналтиришга ўзимга ёрдам бераман".

Ҳаёт ҳақида

Ҳаётдан ўзинг кутганингдан ортиғини ололмайсан. Шу боис, фикрларингни жамлаб, нимани хоҳлашинг ва хоҳламаслигингҳақида аниқ қарорга келиб ол. Атрофингда рўй бераётган воқеаларга хотиржам муносабатда бўл. Ўзинг йўл қўймасанг, ҳеч ким сени хафа қила олмайди. Ўз ички оламингда, психологик даражада ҳеч ким бўл".

Шарқ яккакураши устаси, киноактёр, кинорежиссёр, продюсер ва сценарийнавис Брюс Ли 1940 йилнинг 27 ноябрида Сан-Францискода дунёга келган. Брюс Ли болалигиданоқ кинода суратга туша бошлаган. У 19 ёшида АҚШга йўл олиб, у ерда санъат соҳасида таълим олган, Эдисон номидаги Техник мактабни тамомлаб, Вашингтон университетига ўқишга кирган. Брюс АҚШда телесериалларда сурага туша бошлаган. Унинг иштирокидаги "Катта хўжайин" (1971) ва "Ғазабнок мушт" (1972) фильмлари мисли кўрилмаган муваффақиятга эришган.

Брюс Ли 1973 йилнинг 20 июлида Гонгконгда бош оғриғи дорисини ичиб, фавқулодда ҳаётдан кўз юмган. Расмий маълумотларга кўра, актёрнинг мияси дори туфайли шишиб кетиб, бу ҳолат уни ўлимга олиб келган. 

"Аждарҳонинг чиқиши" (1973) картинаси Брюс Лининг сўнгги фильми бўлиб, у актёрнинг ўлимидан бир неча ҳафта ўтиб экран юзини кўрган.

Янгиликлар лентаси
0