ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Терактлар Қрим яриморолининг энг муҳим инфратузилмаларида амалга оширилиши кўзда тутилган ва бундан мақсад сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш даврида яриморолдаги ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқариш бўлган, деб хабар қилинади Россия ФХХ расмий сайтида.
Қўпорувчилик ишларини амалга оширмоқчи бўлган бузғунчиларни 7 августга ўтар кечаси Армянс туманида аниқлашган. Уларни қўлга олиш вақтида ФХХнинг бир ходими ҳалок бўлган. Тўқнашув жойида куч ишлатиш ходимлари томонидан 20 дона қўлбола бомба, портловчи қурилмалар топилган. Қуролларнинг барчаси Украина армияси махсус бўлинмаларига қарашли эканлиги айтилмоқда.
Ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва тергов ишлари олиб борилмоқда.
Қрим яриморолида ҳамда Украина чегарасида хавфсизлик чоралари кучайтирилган, дейилган хабарда.