ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Америка Ҳаво кучларининг бу ҳатти-ҳаракатлари катта масофаларда радиоалоқани яхшилашга қаратилган, деб ёзган нашр.
"Катта масофаларда радиоалоқа сифатини яхшилашга қаратилган бу тадбирлар ультра кичик CubeSat спутниклар ёрдамида амалга оширилади. Ҳарбийлар тахминига кўра, ушбу лойиҳа радиосигналлар масофасини узайтирибгина қолмай, балки қуёш шамолининг GPS тизимига зарарли таъсирини камайтириш имконини беради", — дейилган хабарда.
Нашрда таъкидланишича, ушбу лойиҳани амалга оширишга америкаликларга иккита муаммо тўсқинлик қилмоқда: биринчидан, улар 10 см қирраларга эга кубга сиғиши мумкин бўлган плазма генераторини ишлаб чиқиши лозим бўлса, иккинчидан улар айни вақтда плазмани тарқатиш ҳисоби устида бош қотиришмоқда.