Чорвоқда машҳур "Бочка" кафесини бузиб ташлашди

© Новости УзбекистанаЧорвоқда "Бочка" кафесини бузишб ташлашди
Чорвоқда Бочка кафесини бузишб ташлашди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кафе бошқа жойга кўчириладими-йўқми, ҳали номаълум.

ТАШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Тошкент вилоятида яқинда Чорвоқ сув омбори яқинида жойлашган "Бочка" кафесини бузишди, деб хабар қилмоқда Nuz.uz.

Ўтган асрнинг 90-йилларида Чирчиқ дарёси бўйида қурилган "Бочка" кафеси жорий йилнинг 2 августида бузила бошлаган эди. 20-йил вақт оралиғида бу кафе ўзининг мазали, чўнтакбоп таомлари бутун Тошкент ва Тошкент вилоятига донг таратган эди.

© Новости УзбекистанаЧорвоқда "Бочка" кафесини бузиб ташлашди
Чорвоқда Бочка кафесини бузиб ташлашди - Sputnik Ўзбекистон
Чорвоқда "Бочка" кафесини бузиб ташлашди

Нашр мухбири ёзишига қараганда, "Бочка" ходимлари кафе бузилиши ҳақида бир ой олдин огоҳлантирилган.

"Бир ой олдин Бўстонлиқ тумани ҳокимияти кафе бузилиши ҳақида бизни огоҳлантирганди", — деб таъкидлашган улар.

Июль ойи охирида эса суд бўлиб унда, унда кафени йўқ қилиш ҳақида буйруқ чиқарилган. Берилган изоҳларга кўра, кафе сув ҳавзасига ўта яқин жойлашган бўлиб, бу эса ўрнатилган регламентга зидлиги айтилган. Ариқ, дарё ёхуд канал ўртасидаги масофа 70 метрдан кам бўлмаслиги лозим.

Кафе бошқа жойга кўчирилиш-кўчирилмаслиги ҳозирча номаълум.

Янгиликлар лентаси
0