Ўзбекистонда туризмнинг янги йўналиши яратилмоқда

Oбуна бўлиш
Мутахассислар Ўзбекистонда туристик геопарклар яратиш учун энг истиқболли йўналишлар, бу - Устюрт ғарби, Орол денгизининг ғарбий қирғоғи ва Ҳиссор жануби-ғарби ва Пскем тоғ усти дейишмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ноёб табиат мўъжизалари туристик геопаркларга айлантириш мумкин, деб ёзади Nuz.uz саҳифаси, Минерал ресурслар илмий-текшириш институти бош мутахассиси Георгий Пяновский сўзларига асосланиб.

Институт Ўзбекистонда геопарклар очиш имкониятини фаол ўрганмоқда. Бу ерда махсус гуруҳ ташкил қилинган бўлиб, улар 100дан ортиқ геологик мўъжизаси номига мансуб бўлган табиат ёдгорликлари рўйхатини тузишган. Ўз фаолиятида гуруҳ БМТнинг “Ер шарининг маданий ва табиий бойликларини қўриқлаш” ҳақидаги конвенциясига асосланган.

Мутахассислар Ўзбекистонда туристик геопарклар яратиш учун энг истиқболли йўналишлар, бу — Устюрт ғарби, Орол денгизининг ғарбий қирғоғи ва Ҳиссор жануби-ғарби ва Пскем тоғ усти деган қарорга келишган. Ушбу ҳудудларнинг барчасида жуда чиройли ва кам учрайдиган геологик жараёнларни кузатиш мумкин.

Нашр хабарига кўра, геологик парклар нафақат ноёб табиат мўъжизаларини сақлаб қолишга балким, ўз атрофида ривожланган инфраструктура ташкил қилиб, яқин атрофда яшаётган аҳолини иш билан таъминлашга хизмат қилади. Бугунги кунда дунёда геотуризм, туризмнинг бошқа йўналишлари билан муваффақиятли рақобатлашмоқда.

Геопарклар ҳам профессионал қизиқишга эга бўлган мутахассисларни, ҳам чиройли табиат манзараларини яхши кўрувчи, одиий туристларни жалб қилиши мумкин. Барча меҳмонлар мамлакатни кутилмаган томонидан томоша қилиш имконига эга бўлади.

Янгиликлар лентаси
0