ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Россиянинг Федерал Антимонополия хизмати (ФАХ) Appleга қарши маъмурий иш қўзғатди, дейилган қўмита хабарида.
“Иш “Рақобатнин ҳимоя қилиш ҳақидаги” қонунининг 11 банди 5 қисмига асосан жисмоний шахслар ва ООО "Эппл Рус", Apple Holding B.V., Apple Sales Ireland, Apple Operations International, Apple Inc. Компанияларига ыарши қўзғатилган", — дейилган ФАХ хабарида.
ФАХ айтишига қараганда, Россия бозорида 2015 йилнинг октябр ойида пайдо бўлган Apple iPhone 6s ва iPhone 6s Plus моделларига, компаниянинг асосий реселлерлари бўлган МТС, "М.Видео", "Билайн", "Эльдорадо", "Евросеть", OZON, Re:Store, "Связной", "Мегафон", "Юлмарт", Media Markt, "Ситилинк", "Холодильник.ру", DNS, ИОН (Ноу-Хау), "Техносила" магазинларида бир хил нархлар ўрнатилиши бўлган.
Ўтказилган тергов ишлари натижасида Россияда смартфонлар пайдо бўлганидан кейин маълум муддат давомида бир хил нархлар ушлаб турилгани аниқланган. Ундан ташқари компанияниг бошқа смартфонлари нархи ҳам бир хил бўлган.
“Антимонополия қўмитаси фикрига кўра, ушбу нархлар “уйғунлиги” Apple компанияси томонидан реселлерларга белгиланган ёки “маслаҳат берилган” нархлар бўлиши мумкин. Бунинг оқибатида Россия бозорида “маслаҳат берилган” нархлар мажбурий нархларга айланган”, — дейилган қўмита хабарида.
Apple компаниясининг ушбу хабарга ўзининг изоҳини ҳали бергани йўқ.