ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Россия Паралимпия қўмитаси (РПҚ), паралимпиячилар жамоаси 2016 йилги олимпиададан четлатилиши мунособати билан, Халқаро Паралимпия қўмитасини (ХПҚ) судга беради.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро Паралимпия қўмитаси 7 август куни Ричард Макларен бошчилигида тузилган WADA ҳисоботига асосланиб, Россия Паралимпия жамоасини Паралимпия-2016 ўйинларида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилган эди.
Россия Паралимпия қўмитаси таъкидлашига кўра, жамоасида Макларен ҳисоботида кўрсатилган, бирорта ҳам спортчи йўқ. Россия Паралимпия қўмитаси раҳбари Владимир Лукин қўмита ушбу қарор устидан шикоят қилишини эълон қилди.
РПҚ президентининг биринчи ўринбосари Павел Рожков, қўмита айни дамда CAS ёки бошқа судга мурожаат қилиш ҳақида ўйлаб турганини хабар қилди. Шу билан бир вақтда Рожков Россия паралимпия спортчилари мусобақаларда қатнашишига умид билдирди.
Рожков айтишига қараганда, ХПҚ аппеляция муддатини 7 кунгача қисқартирган, шунинг учун ҳам вақт жуда танқис. РПҚ 15 августга қадар аппеляция аризаси топшириши керак.