UMS янги логотип ишлата бошлади

© Facebooke / UMSUMS компаниясининг расмий саҳифаси
UMS компаниясининг расмий саҳифаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
МТС билан ажрашганидан кейин, компания ўз логотипини ўзгартирди. Энди у қизил рамкали оқ квадрат бўлиб, унинг ўртасида UMS деб ёзилган.

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. UMS уяли алоқа оператори ўз логотипини ўзгартирди. Бундан буён оқ тухум сурати чизилган қизил квадрат ўрнига компания логотипи ўртасида UMS деб ёзилган оқ квадрат бўлади. Бу ҳақида компаниянинг Facebook даги саҳифасида  хабар берилган.

Бундан буён, компания логотипи ўртасида қизил ҳарфлар билан UMS деб ёзилган оқ квадрат бўлиб, унинг атрофи қизил рамка билан ўралган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Россиянинг МТС компанияси UMS таркибидаги ўзининг 50,01 % улушини Ўзбекистон Алоқа вазирлиги назорати остида бўлган корхонага сотишга қарор қилгани ҳақида хабар берган эдик. 

UMS компанияси, унга берилган лицензияларга кўра, 2029 йилга қадар алоқа хизматлари кўрсатишда давом этади.

Янгиликлар лентаси
0